Паспорт ёки ID-карта йўқолган фуқаро бу ҳақда зудлик билан маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши керак.
Мурожаат қилиш мумкин:
Йўқолган биометрик паспорт ўрнига фуқарога белгиланган тартибда янги ID-карта расмийлаштирилади.
ID-карта — Ўзбекистон ҳудудида шахсни ва унинг фуқаролигини тасдиқловчи электрон чипли ҳужжат.
Маълумотларни йиғиш пункти — паспорт ва ID-карталарни расмийлаштирувчи миграция бўлинмаси ёки Давлат хизматлари маркази.
Йўқолган ҳужжат — эгаси тасарруфидан чиқиб кетган ва қаердалиги номаълум бўлган паспорт ёки ID-карта.
Фуқаро йўқолганлик ҳолатини кўрсатиб ариза беради.
Ариза қабул қилингач:
ID-карта учун белгиланган давлат божи ундирилади. Қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳолларда шахс давлат божидан озод қилиниши мумкин.
Йўқолгани ҳақида ариза берилган паспорт ёки ID-карта кейинчалик топилса, ундан фойдаланиш мумкин эмас.
Топилган ҳужжат ички ишлар органига ёки Давлат хизматлари марказига топширилиши лозим.
Муҳим: йўқолгани ҳақида хабар берилган ҳужжат бекор қилинган бўлади. Уни ишлатиш ҳуқуқий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Вақтинча хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароси паспортини йўқотса, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилади.
Унга Ўзбекистонга қайтиш учун қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиши мумкин.
Қайтиш гувоҳномаси — паспорти йўқолган, яроқсиз бўлган ёки амал қилиш муддати тугаган шахснинг Ўзбекистонга қайтиши учун бериладиган вақтинчалик ҳужжат.
Қайтиш гувоҳномаси бошқа давлатларга сафар қилиш учун эмас, фақат Ўзбекистонга қайтиш учун берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармони