Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 48548 марта ўқилди

ID-карта нима?

Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилади.

ID-карта:

  • шахсни ва унинг фуқаролигини;
  • Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганини;
  • мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқлайди.

ID-карта — шахсга оид биографик ва биометрик маълумотлар жойлаштирилган электрон чипли ҳужжат.

Яшаш жойи бўйича рўйхат — шахснинг Ўзбекистонда муайян манзилда яшаши расман қайд этилгани.

Маълумотларни йиғиш пункти — ID-картани расмийлаштирувчи ички ишлар органининг миграция бўлинмаси ёки Давлат хизматлари маркази.

ID-карта қанча муддатга берилади?

ID-карта:

  • бир ёшгача бўлган болага — 2 йилга;
  • 1 ёшдан 16 ёшгача — 5 йилга;
  • 16 ёшдан 60 ёшгача — 5 йилга;
  • 60 ёшдан ошган шахсга — 10 йилга берилади.

Камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эллик инвестор ва унинг оила аъзоларига ID-карта 10 йилга, лекин миллий паспорт амал қилиш муддатидан ошмаган даврга берилиши мумкин.

ID-карта олиш учун қачон мурожаат қилинади?

ID-карта:

  • болага — ота-она ёки васий хоҳишига кўра 16 ёшгача;
  • шахс 16 ёшга тўлганда;
  • яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта муддати тугаганда;
  • фамилия, исм, фуқаролик, туғилган сана ёки бошқа шахсий маълумотлар ўзгарганда;
  • ID-карта йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда расмийлаштирилади ёки алмаштирилади.

16 ёшга тўлган, аммо ID-картаси бўлмаган шахс бир ойдан кечикмасдан мурожаат қилиши керак.

Қандай ҳужжатлар керак?

Одатда қуйидагилар тақдим этилади:

  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • чет эл фуқаросининг миллий паспорти;
  • аввал берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;
  • биринчи марта олинаётганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • зарур ҳолларда фуқаролик тугаганини тасдиқловчи ҳужжат;
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги маълумот.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилингач, ID-карта 1 иш куни ичида берилади.

ID-карта йўқолса нима қилиш керак?

ID-карта йўқолган ёки ўғирланган бўлса, ички ишлар органига дарҳол хабар бериш керак.

Янги ID-карта ариза берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида расмийлаштирилади.

Эски яшаш гувоҳномалари амал қиладими?

Эски намунадаги яшаш гувоҳномаси:

  • унда кўрсатилган амал қилиш муддати тугагунига қадар;
  • 60 ёшдан кейин берилган бўлса, 2030 йил 31 декабрга қадар

ID-карта билан бир қаторда доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Муҳим: ID-карта чет элга чиқиш учун мўлжалланган ҳужжат эмас. Чет эл фуқароси хорижга чиқишда ўзининг амал қилувчи миллий паспортидан фойдаланади.

Chat