Ўзбекистондаги профессионал ёки олий таълим ташкилотида ўзининг, фарзандларининг ёки 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг ўқиши учун йўналтирилган солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларга даромад солиғи солинмайди.
Агар турмуш ўртоғи контракт тўланган пайтда 26 ёшга тўлган бўлса, мазкур имтиёз қўлланилмайди ва иш ҳақидан 12 фоиз даромад солиғи ушланиши тўғри ҳисобланади.
Муҳим: имтиёздан фойдаланиш учун тўлов таълим ташкилотига белгиланган тартибда йўналтирилиши ва тасдиқловчи ҳужжатлар иш берувчига тақдим этилиши керак.
Отадан фарзандга мерос тартибида ўтган уй-жойдан даромад солиғи ундирилмайди. Чунки ота ва фарзанд яқин қариндошлар ҳисобланади.
Бироқ уй меросхўр номига давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин у:
умумий тартибда тўлайди.
Эътибор беринг: меросни қабул қилишдан даромад солиғи тўланмаслиги уй учун йиллик мол-мулк ва ер солиғи тўланмайди дегани эмас.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тўланадиган нафақа жисмоний шахснинг бошқа даромадлари таркибига киради.
Шу сабабли касаллик нафақасидан, қоида тариқасида, 12 фоизлик даромад солиғи ушлаб қолинади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулки 60 кв. метр майдон доирасида мол-мулк солиғидан озод қилинади.
Агар уйнинг майдони 60 кв. метрдан ортиқ бўлса, солиқ ортиқча майдон учун ҳисобланади.
Бундай шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган битта ер участкаси бўйича ер солиғидан ҳам озод этилади.
Имтиёзни қўллаш учун ногиронликни тасдиқловчи маълумотлар солиқ органида мавжуд бўлиши керак.
Ходим бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотда ишлаши мумкин. Ҳар бир иш берувчи ходимга тўлаган иш ҳақидан 12 фоизлик даромад солиғини ҳисоблаб, ушлаб қолади.
Агар барча иш жойларида солиқ тўлов манбаида тўлиқ ушлаб қолинган бўлса, ходим фақат шу иш ҳақлари сабабли жами йиллик даромад декларациясини топшириши шарт эмас.
Муҳим: чет элдан, мол-мулкни ижарага беришдан ёки солиқ ушланмаган бошқа манбалардан даромад олинса, декларация топшириш мажбурияти алоҳида юзага келиши мумкин.