ID-карта — Ўзбекистон ҳудудида унинг эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат.
У электрон чипга эга бўлиб, унда шахснинг биографик ва биометрик маълумотлари сақланади.
ID-карта — шахсни ва Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи электрон чипли ҳужжат.
Электрон чип — ID-карта эгасига доир маълумотларни сақлайдиган электрон қурилма.
Биометрик маълумотлар — шахсни аниқлаш имконини берувчи рақамли сурат, бармоқ излари ва бошқа маълумотлар.
ID-карта бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:
ID-карта чипида:
Давлат хизматларини кўрсатишда ID-картадаги маълумотлардан унинг эгаси розилиги билан фойдаланилади.
ID-карта:
Болага 16 ёшгача ID-карта олиш мажбурий эмас. У ота-она, васий ёки ҳомийнинг хоҳишига кўра расмийлаштирилади.
ID-карта ўзбек тилида лотин алифбосида персоналлаштирилади.
Қорақалпоғистон Республикасида мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра қорақалпоқ ёки ўзбек тилида лотин алифбосида расмийлаштирилади.
ID-карта Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқлайди.
Хорижий давлатларга чиқиш учун эса Ўзбекистон фуқаросининг биометрик хорижга чиқиш паспорти талаб қилинади.
Муҳим: 2011 йил намунасидаги амалдаги биометрик паспортлар 2030 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармони