Ўзбекистонда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун қуйидаги сайлов комиссиялари фаолият юритади:
Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади. Уларнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Масалалар комиссиялар томонидан коллегиал тарзда кўриб чиқилади ва қарорлар қабул қилинади. Комиссиялар фаолияти очиқ ва ошкора амалга оширилади.
Коллегиаллик — масалалар бир шахс томонидан эмас, комиссия аъзолари иштирокида биргаликда муҳокама қилиниб, қарор қабул қилиниши.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади.
Комиссиянинг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлади.
Марказий сайлов комиссияси аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига кўра Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.
Марказий сайлов комиссиясининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида 5 йил муддатга сайланади.
Айни бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланиши мумкин эмас.
Раиснинг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.
Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин бўлган шахс:
Марказий сайлов комиссияси, жумладан:
Марказий сайлов комиссияси мажлисида комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этса, мажлис ваколатли ҳисобланади.
Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолса, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари сайлов комиссиялари, давлат органлари, сиёсий партиялар, ташкилотлар ва бошқа тегишли субъектлар учун мажбурийдир.
Эслатма: сайлов комиссиялари ўз фаолиятида мустақилдир. Давлат органлари, мансабдор шахслар ёки бошқа ташкилотларнинг улар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишига йўл қўйилмайди.