Фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этиш ихтиёрий ва эркин. Ҳеч ким фуқарони сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиши, шунингдек унинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатиши мумкин эмас.
Фуқаролар йиғини раиси 5 йил муддатга сайланади. Раисни сайлаш яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раисини сайлаш ҳуқуқига:
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар сайловда иштирок эта олмайди.
Фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқларини қонунда назарда тутилмаган асосларда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.
Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида 2 ой олдин:
томонидан белгиланади.
Сайлов ваколат муддати тугаган фуқаролар йиғини раиси лавозими учун ўтказилади. Сайловга тайёргарлик тадбирларининг муддатлари ва тартиби ҳам тегишли Кенгашлар томонидан белгиланади.
Фуқароларга:
ҳақида ахборот берилади.
Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш, йиғин санаси, вақти ва жойи ҳамда номзодлар ҳақидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг расмий веб-сайтларида сайловдан камида 5 кун олдин жойлаштирилади.
Раисликка номзодлар тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан кўрсатилади.
Ишчи гуруҳ номзодларга оид ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида 10 кун олдин тақдим этади. Номзоднинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги ҳам ҳужжатларга қўшилади.
Ҳокимнинг хулосаси олингандан кейин келишилган номзодлар ҳақидаги ахборот фуқаролар йиғини биноси ва гузарларга сайловдан камида 5 кун олдин жойлаштирилади.
Номзод:
Қуйидаги шахслар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:
Сайлов муқобиллик асосида, яъни раисликка камида 2 нафар номзод кўрсатилган ҳолда ўтказилади.
Сайлов фуқаролар йиғинида ёки фуқаролар вакилларининг йиғилишида ўтказилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини ваколатли бўлиши учун унда сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга аҳолининг ярмидан кўпроғи иштирок этиши керак.
Агар сайлов фуқаролар вакилларининг йиғилиши шаклида ўтказилса, йиғинда белгиланган вакилларнинг камида учдан икки қисми қатнашиши лозим. Бунда фуқаролар вакилларининг умумий сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши керак.
Раис яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Овоз берувчиларга саноқ комиссияси томонидан сайлов бюллетени берилади. Бюллетенда номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми алифбо тартибида кўрсатилади.
Овоз берувчи бюллетенни яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдириб, ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод қаршисидаги бўш катакка «+», «✓» ёки «x» белгисини қўяди ва бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.
Овоз бериш тугагач, саноқ комиссияси овозларни ҳар бир номзод бўйича санайди ва натижалар юзасидан баённома тузади.
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси этиб сайланган ҳисобланади.
Агар 2 нафардан ортиқ номзод иштирок этган бўлса ва улардан ҳеч бири зарур миқдорда овоз олмаса, энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича такрорий овоз бериш ўтказилади.
Такрорий овоз беришда бошқа номзодга нисбатан кўпроқ овоз олган номзод сайланган ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини ёки фуқаролар вакиллари йиғилишининг сайлов натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Эслатма: 2025 йил 12 февралдан раисларнинг умумий ваколат муддати 5 йил этиб белгиланди. Бироқ ушбу ўзгариш кучга киргунига қадар сайланган раислар ўзлари сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар ваколатларини давом эттиради.