Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13747 марта ўқилди

Назорат остида етказиб бериш нима?

Назорат остида етказиб бериш — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва бошқа муайян ашёларни тезкор-қидирув органларининг рухсати ва назорати остида божхона ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ёки транзит тарзида ўтказишга йўл қўйиладиган тезкор-қидирув тадбири.

Ушбу усул халқаро қонунга хилоф муомаланинг олдини олиш ва бундай муомалада иштирок этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида қўлланилади.

Қарорни ким қабул қилади?

Назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади.

Ушбу органлар назорат остида етказиб беришни божхона органлари билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Қайси ашёларга нисбатан қўлланиши мумкин?

Усул гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ташқари, жиноят содир этиш қуроли ёки воситаси бўлган ёхуд жиноий йўл билан топилган айрим ашёларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.

Назорат остида етказиб берилаётган ва эркин реализацияси тақиқланган ёки муомаласи лицензия ёхуд рухсатнома асосида амалга ошириладиган ашёлар белгиланган тартибда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши ёки алмаштирилиши мумкин.

Chat