Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 65412 марта ўқилди

Мерос қандай асосларда олинади?

Мерос:

  • васиятнома бўйича;
  • қонун бўйича ўтади.

Мерос очилган вақт, қоида тариқасида, мерос қолдирувчи вафот этган кун ҳисобланади.

Қаерга мурожаат қилинади?

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилади.

Мерос очилган жой:

  • мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойи;
  • у номаълум бўлса — кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган жой ҳисобланади.

Гувоҳнома қачон берилади?

Гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади.

Агар бошқа меросхўрлар йўқлиги ҳақида нотариусда етарли маълумот бўлса, гувоҳнома ушбу муддат тугамасидан олдин ҳам берилиши мумкин.

Чет элдан туриб расмийлаштириш мумкинми?

Ҳа. Меросхўр Ўзбекистонга шахсан кела олмаса, нотариал тасдиқланган ишончнома асосида вакил тайинлаши мумкин.

Чет элда расмийлаштирилган ишончнома:

  • Ўзбекистон консуллик муассасасида тасдиқланиши;
  • ёки тегишли ҳолларда легализация қилиниши ёхуд апостиль қўйилиши керак.

Халқаро шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлиши мумкин.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Одатда қуйидагилар тақдим этилади:

  • меросхўрнинг аризаси;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;
  • қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки васиятнома;
  • мерос мол-мулкига оид ҳужжатлар;
  • вакил иштирок этса — ишончнома.

Муҳим: ҳужжатларнинг аниқ рўйхати мерос тури ва мол-мулк таркибига қараб нотариус томонидан белгиланади.

Chat