Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа — халқ орасида «суюнчи пули» деб аталади.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб нафақа:
Учинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун ушбу нафақа тўланмайди.
Бир марталик нафақа — бола туғилиши муносабати билан бир марта бериладиган давлат тўлови.
Ижтимоий реестр — оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини белгилашга хизмат қилувчи ахборот тизими.
МҲТЭКМ — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори.
Нафақа миқдори бола туғилган вақтда амалда бўлган МҲТЭКМнинг 70,3 фоизини ташкил этади.
МҲТЭКМ ўзгарганда нафақанинг пулдаги миқдори ҳам ўзгаради.
Нафақани олиш учун боланинг:
Мурожаат қилувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
Нафақа учун бола туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида мурожаат қилиш керак.
Мурожаат:
Халқ банки нафақа олиш ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизими орқали электрон текширади.
Тўлов амалга оширилгани ҳақида ариза берувчига СМС-хабар юборилади.
Жумладан, қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Муҳим: иккинчи фарзанд учун нафақа олишда оила бола туғилган вақтнинг ўзида Ижтимоий реестрга киритилган бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сон қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори