ННТ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ёки қонунчилик талабларини бузса, унинг фаолияти суд қарори билан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Агар ННТ қонунчиликни бузса ёки уставида белгиланган мақсадларга зид ҳаракат қилса, прокуратура ёки адлия органлари ташкилотнинг раҳбар органига қоидабузарлик ҳақида тақдимнома киритиб, уни бартараф этиш учун муддат белгилайди.
Қоидабузарлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, прокуратура ёки адлия органининг тақдимномаси асосида суд ННТ фаолиятини 6 ойгача тўхтатиб қўйиши мумкин.
Эслатма: прокуратура ёки адлия органи ННТ фаолиятини мустақил равишда 6 ойга тўхтатмайди — бундай чора суд қарори билан қўлланилади.
Суд белгилаган муддат давомида ННТнинг:
Бунда хўжалик фаолияти, меҳнат шартномалари, етказилган зарарни қоплаш ва жарималарни тўлаш билан боғлиқ зарур харажатларга нисбатан қонунда истисно назарда тутилган.
Агар ташкилот суд белгилаган тўхтатиб туриш муддати давомида қоидабузарликни бартараф этса, белгиланган муддат тугагач ўз фаолиятини қайта бошлаши мумкин.
Агар қоидабузарлик бартараф этилмаса, ННТ фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳақида судга тақдимнома киритган орган ташкилотни тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилиши мумкин.
ННТ:
ННТнинг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилган орган рўйхатдан ўтказувчи адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.
Кейинги тугатиш жараёни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.