«Табаррук зиёрат» туризм концепцияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тарихий ва зиёратгоҳ объектларига саёҳатларни кенгайтириш ҳамда умумий туристик йўналишларни тарғиб қилишга қаратилган.
Концепция доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат, маданий ва тарихий туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, янги туристик йўналишлар яратиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш назарда тутилган.
2023 йилдан ҳар икки йилда бир марта, жумладан:
Туркий давлатлар ўртасида туризм соҳаси мутахассисларининг тажриба алмашиши, зиёрат ва маданий мерос объектларини тарғиб қилиш, туристик фильм ва ахборот материалларини намойиш этиш ҳамда янги қўшма туристик йўналишларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.