Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15165 марта ўқилди

Коррупция фақат порахўрлик дегани эмас: Манфаатлар тўқнашуви қонунида  нималар ёзилган?

Декларация нима мақсадда тақдим этилади?

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборот:

  • мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома;
  • эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация орқали ошкор этилади.

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация ходимнинг шахсий манфаатдорлиги келгусида унинг лавозим ёки хизмат вазифаларини холис бажаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни олдиндан аниқлаш учун тақдим этилади.

Декларацияда ходим ҳақида қандай маълумотлар кўрсатилади?

Декларацияда давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг:

  • лавозими;
  • фамилияси, исми ва отасининг исми;
  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — ЖШШИР кўрсатилиши керак.

Яқин қариндошлар ҳақида қандай маълумотлар киритилади?

Ходимнинг яқин қариндошлари бўйича:

  • фамилияси, исми ва отасининг исми;
  • ЖШШИРи — мавжуд бўлган тақдирда;
  • иш жойи;
  • лавозими кўрсатилади.

Яқин қариндошларга:

  • ота-она;
  • ака-ука ва опа-сингиллар;
  • ўғил ва қизлар;
  • эр ёки хотин;
  • эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ва фарзандлари киради.

Акциядорлик жамиятлари ҳақидаги маълумотлар

Агар ходим ёки унинг яқин қариндошлари акциядорлик жамиятининг акциядори бўлса, декларацияда:

  • акциядорлик жамиятининг расмий номи;
  • унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами — СТИР кўрсатилади.

Бошқа юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар

Агар ходимнинг яқин қариндоши юридик шахсда:

  • муассис;
  • иштирокчи;
  • ёки бошқарув органи аъзоси бўлса,

декларацияда ушбу юридик шахснинг:

  • расмий номи;
  • СТИРи

кўрсатилиши керак.

Декларация қандай шаклда тақдим этилади?

Декларация:

  • электрон;
  • ёки ёзма шаклда тақдим этилиши мумкин.

Ходим декларацияда назарда тутилган маълумотлардан ташқари манфаатлар тўқнашувини аниқлаш учун аҳамиятли бўлган қўшимча маълумотларни ҳам тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Декларация уни тўлдирган ходимнинг:

  • ўз қўли билан қўйилган имзоси;
  • ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши шарт.

Декларация қачон тақдим этилади?

Декларация қуйидаги ҳолатларда тақдим этилади:

  • давлат органи ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинишда;
  • ходим бошқа ишга ўтказилганда;
  • ходимнинг шахсга доир маълумотлари ўзгарганда;
  • ҳар йили 15 январдан кечиктирмай.

Декларация давлат органи ёки ташкилотнинг коррупцияга қарши ички назорат ёхуд кадрлар бўлинмасидан иборат махсус бўлинмасига тақдим этилади.

Декларация қандай кўриб чиқилади?

Махсус бўлинма:

  • ҳар йилги декларацияларни 15 февралгача умумлаштиради ва таҳлил қилади;
  • эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чоралари бўйича 1 мартгача одоб-ахлоқ комиссиясига таклиф киритади;
  • одоб-ахлоқ комиссиясининг хулосаси асосида ходимнинг раҳбарига зарур чораларни кўриш ҳақида таклиф тақдим этади.

Ишга қабул қилинган номзод ёки бошқа ишга ўтказилган ходим декларация топширганидан кейин тегишли ўрганиш ва таклифлар махсус бўлинма томонидан 5 кунлик муддатда амалга оширилади.

Алоқадор шахслар ҳам декларация топширадими?

Ходимга алоқадор шахс давлат органи ёки ташкилот билан муносабатга киришганда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиши шарт.

Бундай декларацияда:

  • жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва ЖШШИРи;
  • юридик шахснинг номи ва СТИРи;
  • тегишли ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
  • ходим билан қариндошлик алоқаси;
  • юридик шахснинг ходим билан алоқадорлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Алоқадор шахснинг декларацияси ҳам ўз қўли билан қўйилган ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши керак.

Нотўғри маълумот бериш мумкинми?

Декларацияга:

  • била туриб ёлғон;
  • нотўғри;
  • ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни киритишга йўл қўйилмайди.

Манфаатлар тўқнашувига оид ахборотни яшириш ёки нотўғри маълумот тақдим этиш қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Декларациядаги маълумотлар махфий сақланадими?

Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва тартибга солиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотлар муҳофаза қилиниши керак.

Уларни қонунчиликда назарда тутилмаган мақсадларда ошкор қилиш ёки тарқатишга йўл қўйилмайди.

Chat