Ўзбекистон фуқароси хорижда ҳам Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлиги остида бўлади.
Дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари фуқаронинг маҳаллий қонунчилик ҳамда халқаро шартномаларда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланишига кўмаклашади.
Консуллик ҳимояси — хориждаги фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар.
Дипломатик ваколатхона — Ўзбекистоннинг бошқа давлатдаги расмий дипломатик муассасаси.
Консуллик:
Консуллик чет давлат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органининг ўрнини босмайди, шахсни жавобгарликдан озод қилмайди ва хусусий қарзларни давлат ҳисобидан тўламайди.
Муҳим: хорижда турган фуқаро ўша давлат қонунларига риоя қилиши шарт.