Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12642 марта ўқилди

Ким компенсация олиши мумкин?

«Xorijda ish» ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали хорижга ишга кетаётган фуқароларга айрим харажатлар қоплаб берилиши мумкин.

Компенсация — фуқаро қилган муайян харажатнинг белгиланган қисми давлат томонидан қайтарилиши.

Ташкиллаштирилган миграция — Миграция агентлиги ёки лицензияга эга ташкилот орқали хорижга ишга жойлашиш.

Қопланадиган харажатлар:

  • хорижий тил ёки касбий малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиш ва сертификат олиш учун — БҲМнинг 3 бараваригача;
  • ишчи визани расмийлаштириш учун — БҲМнинг 5 бараваригача;
  • йўл чиптасини харид қилиш учун — БҲМнинг 2 бараваригача.

Компенсация учун тўлов ҳужжатлари ва хизматдан фойдаланилганини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилади.

Муҳим: компенсация ҳар қандай тарзда мустақил хорижга кетган фуқарога автоматик берилмайди.

Chat