Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29547 марта ўқилди

Умумий маълумотлар


Агентлик нима билан шуғулланади?

Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш ва меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат муассасасидир.

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси — фуқарони текширилган иш берувчига белгиланган тартибда ишга юбориш жараёни.

Меҳнат мигранти — хорижий давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахс.

Агентлик:

  • хориждаги бўш иш ўринларини аниқлайди;
  • хорижий иш берувчиларни ўрганади ва уларнинг реестрини юритади;
  • номзодларни танлайди ва касб ҳамда тил бўйича тайёрлайди;
  • фуқароларни хорижга ишга юборади;
  • хусусий бандлик агентликларини лицензиялайди ва назорат қилади;
  • хориждаги меҳнат шароитларини ўрганади;
  • ҳуқуқи бузилган фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • ишсиз қолган мигрантни қайта ишга жойлаштириш ёки Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўради.

Қандай мурожаат қилиш мумкин?

Хорижда ишлаш истагидаги фуқаро Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ёки расмий электрон платформалари орқали мавжуд вакансиялар ва танловлар ҳақида маълумот олиши мумкин.

Муҳим: хорижда ишлаш учун шартнома тузишдан олдин иш берувчи ва воситачи ташкилотнинг қонуний фаолият юритаётганини текшириш лозим.

Chat