
Ватандош — келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган, хорижда яшаётган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс.
Унинг оила аъзоларига турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари киради.
Ўзбекистонда доимий яшовчи қариндош ватандошни таклиф қилиш учун яшаш жойидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади.
Қуйидаги асосий ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмайди.
Ижобий қарор қабул қилинса, таклифнома берилади. У берилган кундан бошлаб 3 ой амал қилади.
Таклифнома асосида ватандош ва унинг оила аъзоларига 2 йиллик кўп марталик VTD визаси расмийлаштирилади.
Виза ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ватандош Ўзбекистонга келганидан кейин дам олиш ва байрам кунларидан ташқари 3 сутка ичида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Хусусий уйда яшаса, ҳужжатларни таклиф қилувчи миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этади.
Муҳим: визанинг амал қилиш муддати тугагач ва мамлакатда қолиш учун бошқа қонуний асос бўлмаса, ватандош Ўзбекистондан чиқиб кетиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарори