
Адвокатура — жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун фаолият юритадиган ҳуқуқий институт.
Адвокатура фуқароларга, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек юридик шахсларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда юридик ёрдам кўрсатади.
Конституцияга кўра адвокатура фаолияти:
Адвокат ўз касбий вазифаларини бажараётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Адвокат қонунчилик доирасида ишонч билдирувчи ёки ҳимоя остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш усули ва ҳуқуқий позициясини мустақил белгилайди.
Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, унга маслаҳат бериш учун зарур шароит яратилиши шарт. Адвокатнинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.
Адвокатура фуқаролар ва ташкилотларга:
Ҳа. Адвокат ёрдам сўраб мурожаат қилинганининг ўзи, мурожаат мазмуни, берилган маслаҳатлар ва адвокат билан суҳбатда муҳокама қилинган масалалар адвокатлик сири ҳисобланади.
Адвокат, унинг ёрдамчиси, стажёри ва адвокатлик тузилмаси ходимларига ушбу маълумотларни ошкор қилиш ёки ўз манфаати ёхуд бошқа шахслар манфаати учун ишлатиш тақиқланган.
Эслатма: адвокатнинг вазифаси муайян иш натижасини кафолатлаш эмас, балки ишонч билдирувчи шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонунда тақиқланмаган барча ҳуқуқий воситалар орқали профессионал ҳимоя қилишдан иборат.