Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5178 марта ўқилди

Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади


Қандай ёрдам кўрсатилади?

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ногиронлиги бўлган шахснинг эҳтиёжини баҳолаб, унга зарур ижтимоий хизматларни ташкил этади.

Реабилитация — шахснинг мустақил ҳаёт кечириши, ҳаракатланиши ва жамиятда иштирок этиш имкониятларини тиклашга қаратилган чоралар.

Реабилитациянинг техник воситаси — аравача, эшитиш мосламаси, ҳасса ва кундалик ҳаётдаги чекловларни камайтирувчи бошқа восита.

Протез-ортопедия мосламаси — йўқотилган ёки ҳаракати чекланган тана аъзоси функциясини қоплашга хизмат қилувчи буюм.

Асосий хизматлар

Ногиронлиги бўлган шахсга, эҳтиёжидан келиб чиқиб:

  • ижтимоий ходим хизмати;
  • уйда парваришлаш;
  • кундузги ёки стационар ижтимоий хизмат;
  • ижтимоий-маиший ва психологик кўмак;
  • реабилитация хизматларига йўналтириш;
  • протез-ортопедия мосламалари ва техник воситаларни олишга кўмаклашиш;
  • бошқа давлат ва ижтимоий хизматларга йўналтириш ташкил этилиши мумкин.

Эҳтиёж қандай баҳоланади?

Ижтимоий ходим:

  • шахснинг яшаш шароити ва кундалик эҳтиёжини ўрганади;
  • зарур ҳолда хонадонга боради;
  • тиббий ва электрон маълумотларни текширади;
  • индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тузади.

Шахс ўзгалар парваришига муҳтож деб эътироф этилса, унга белгиланган тартибда парвариш ва бошқа хизматлар кўрсатилади.

Протез ва реабилитация воситалари қандай олинади?

Воситага муҳтожлик:

  • ногиронлик тўғрисидаги маълумот;
  • тиббий хулоса;
  • ёки давлат ахборот тизимидаги маълумотлар асосида аниқланади.

Амалдаги тартибга кўра, ҳудудда жорий этилган тизимга қараб шахсга:

  • ваучер;
  • ёки сертификат расмийлаштирилади.

Шахс белгиланган ташкилотлар орасидан ўзи танлаган етказиб берувчига мурожаат қилиши мумкин.

Қандай мурожаат қилинади?

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили:

  • яшаш ёки турган жойидаги «Инсон» марказига;
  • маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга;
  • 1140 қисқа рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаат ва эҳтиёжни баҳолаш учун ҳақ ундирилмайди.

Муҳим: ногиронликнинг мавжудлиги ҳар қандай хизмат ёки восита автоматик берилишини англатмайди. Муайян хизматга эҳтиёж белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

Chat