Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 64119 марта ўқилди

Ҳарбий хизматга тайёрлаш нималардан иборат?

Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш:

  • чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
  • ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича ўқитиш;
  • жисмоний тайёргарлик;
  • даволаш ва соғломлаштириш ишлари;
  • ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;
  • олий ҳарбий таълим муассасаларига тайёрлашни қамраб олади.

Чақирув участкаси — фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш ва чақирувга тайёрлаш учун туман ёки шаҳарда ташкил этиладиган жой.

Тиббий кўрик — фуқаронинг ҳарбий хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш жараёни.

Чақирув комиссияси — фуқарони хизматга юбориш, кечиктириш ёки бошқа тегишли қарорни қабул қилувчи комиссия.

Чақирув участкасида қайд этиш

Қайд этишдан мақсад:

  • фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш;
  • уларнинг сонини аниқлаш;
  • соғлиғи, жисмоний ва умумтаълим тайёргарлигини баҳолашдир.

Қайд этиш умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасасидаги охирги ўқув йилининг октябрь–ноябрь ойларида ўтказилади.

Фуқаро чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда мудофаа ишлари органига келиши ва зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Тиббий кўрик

Чақирилувчининг ҳарбий хизматга яроқлилиги тегишли мутахассис врачлар томонидан баҳоланади.

Зарур ҳолларда фуқаро:

  • қўшимча тиббий текширувга;
  • даволанишга;
  • қайта тиббий кўрикка юборилиши мумкин.

Қандай қарорлар қабул қилинади?

Ваколатли комиссия фуқарога нисбатан:

  • муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
  • муқобил хизматга юбориш;
  • сафарбарлик чақируви резервига олиш;
  • чақирув муддатини кечиктириш;
  • чақирувдан озод қилиш;
  • соғлиғига кўра тегишли қарор қабул қилиши мумкин.

Фуқаронинг ҳуқуқи

Фуқаро тиббий кўрик ва комиссия қарорлари билан танишиш, шунингдек қарордан норози бўлса, юқори турувчи комиссияга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Муҳим: чақирув қоғозини олган фуқаро унда кўрсатилган вақт ва жойга узрли сабабсиз келмаслиги мумкин эмас.

Chat