Ўзбекистон фуқароси:
Турган жой бўйича рўйхатнинг йўқлиги фуқарони яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди. Шунингдек, яшаш жойи бўйича рўйхатнинг йўқлиги вақтинча рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.
Яшаш жойи — шахс доимий ёки асосан яшайдиган турар жой.
Турган жой — шахс муайян муддат вақтинча яшаётган манзил.
Хабардор қилиш тартиби — аризани электрон тизим орқали юбориш асосида рўйхатдан ўтказиш усули.
Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун:
Шахсан мурожаат қилинганда, қоида тариқасида:
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза рўйхатдан ўтаётган шахс ва уй-жой мулкдори томонидан электрон тарзда тасдиқланади.
Бола ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтказилганда уй-жой мулкдорининг алоҳида розилиги талаб этилмайди.
Васийлик, ҳомийлик ёки патронатдаги бола рўйхатга киритилса, тегишли ваколатни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш:
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида ҳамда стационар даволаш муассасаларида рўйхат «E-mehmon» тизими орқали расмийлаштирилади.
Солиқ органларида ҳисобга қўйилган уй-жой ижара шартномаси тақдим этилса, мулкдорнинг алоҳида аризаси ёки розилиги талаб қилинмайди.
Вақтинча рўйхат:
лекин кўпи билан бир йилга расмийлаштирилади.
Яшаш ёки турган жой бўйича электрон ариза бир иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Рўйхатдан ўтган шахсга электрон ёки қоғоз шаклда маълумотнома берилади.
Вақтинча рўйхат муддати тугаганидан кейин шахс шу манзилда яшашда давом этса, 10 иш куни ичида қайта рўйхатдан ўтиши керак.
Муҳим: рўйхатдан ўтказиш шахсга уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини бермайди.