Аҳолини рўйхатга олиш — белгиланган санада мамлакат аҳолисининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатига оид шахсга доир маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш жараёни.
У аҳоли сони ва таркиби, яшаш шароитлари, бандлик, миграция ҳамда бошқа муҳим кўрсаткичлар ҳақида ишончли статистик маълумот олиш учун ўтказилади.
Респондент — аҳолини рўйхатга олиш жараёнида ўзи ёки уй хўжалиги ҳақида маълумот берувчи шахс.
Рўйхатга олиш санаси — аҳоли тўғрисидаги маълумотлар қайси аниқ вақт ҳолатига кўра ҳисобга олинишини белгиловчи сана ва соат.
Уй хўжалиги — бир турар жойда яшайдиган ва кундалик эҳтиёжларини биргаликда таъминлайдиган шахслар мажмуи.
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралгача, 2026 йил 15 январь соат 00:00 ҳолатига ўтказилди.
Рўйхатга олиш икки босқичда ташкил этилди:
Рўйхатга олишни ташкил этиш бўйича Республика комиссиясининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси.
Рўйхатга олиш саволлари, жумладан, қуйидаги маълумотларни қамраб олади:
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ёки қонун билан қўриқланадиган сирларга оид саволларни киритиш мумкин эмас.
Респондент:
Агар ходим гувоҳномасини кўрсатмаса, фуқаро саволларга жавоб бермаслиги мумкин.
Респондент рўйхатга олиш жараёнига монелик қилмаслиги ва ишончли маълумот тақдим этиши лозим.
Рўйхатга олиш давомида олинган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланади.
Улар респондентнинг розилигисиз ошкор қилиниши ёки тарқатилиши мумкин эмас. Якунда фақат умумлаштирилган статистик маълумотлар эълон қилинади.
Муҳим: рўйхатга олувчи ходим савол беришдан олдин хизмат гувоҳномасини кўрсатиши ва олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-173-сон Фармони