
18 ёшга тўлган, муомала лаёқатига эга чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ватандош қуйидаги шартларда Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиниши мумкин:
Юқори илмий, техник, маданий ёки спорт ютуқларига эга ёхуд мамлакат манфаатларига мос касб ва малакага эга ватандошга қариндошлик шарти қўлланилмаслиги мумкин.
Асосий ҳужжатлар:
Бола ҳам илтимосномага киритилса, унинг ҳужжатлари тақдим этилади. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг ёзма розилиги талаб қилинади.
Ушбу шарт:
Ўзбекистонда доимий яшовчи шахс ҳужжатларни яшаш жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшовчи шахс эса Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига тақдим этади.
Материаллар Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Президентга таклиф киритилади.
Муҳим: ижобий қарор қабул қилинса, ариза берувчига чет давлат фуқаролигидан чиқиш учун 1 йил амал қиладиган кафолат хати берилади. Унинг муддати яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.
Чет давлат фуқаролигидан чиққанлик ҳақидаги ҳужжат тақдим этилгандан кейин Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш Президент фармони билан расмийлаштирилади.
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони