Прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширув органлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлардан хорижда фойдаланиш учун уларга апостиль қўйилиши мумкин.
Бундай ҳужжатларга, жумладан, қарор, ажрим, хулоса ва бошқа расмий ҳужжатлар киради.
Апостиль — расмий ҳужжатдаги имзо, уни имзолаган шахснинг ваколати ҳамда муҳр ёки штамп ҳақиқийлигини тасдиқловчи махсус штамп.
Ваколатли орган — муайян турдаги расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ҳуқуқига эга давлат органи.
Терговга қадар текширув — жиноят ҳақидаги маълумот бўйича процессуал қарор қабул қилишдан олдин ўтказиладиган текширув.
Прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан қўйилади.
Апостиль ҳужжатдаги маълумотларнинг мазмунан тўғрилигини эмас, балки:
Мурожаат:
Сўровномада ҳужжатнинг тури, рақами ва санаси, ҳужжат тақдим этиладиган давлат ҳамда апостиль тили кўрсатилади.
Ҳужжатлар:
Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда белгиланган йиғимнинг 90 фоизи тўланади.
Қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:
Рад этиш сабаби бартараф этилгандан кейин ҳужжатни 30 календарь кун ичида қайта тақдим этиш мумкин. Такрорий кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Муҳим: ҳужжат тақдим этиладиган давлат билан апостиль тартиби амал қилишини олдиндан текшириш лозим. Халқаро шартномага кўра айрим ҳужжатлар апостилсиз ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарори