Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 39315 марта ўқилди

Ижтимоий шериклик деганда нима тушунилади?

Ижтимоий шериклик — давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ҳамкорлиги.

Фуқаролик жамияти институтларига, жумладан:

  • жамоат бирлашмалари;
  • бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
  • оммавий ахборот воситалари киради.

Ижтимоий шериклик субъектлари кимлар?

Ижтимоий шериклик субъектлари:

  • давлат органлари;
  • фуқаролик жамияти институтлари.

Улар қонунчиликда белгиланган шаклларда ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ижтимоий шериклик қайси соҳаларда амалга оширилади?

Ижтимоий шериклик, жумладан:

  • аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;
  • бандлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;
  • атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;
  • таълим, фан, маданият ва спорт;
  • ёшлар, хотин-қизлар, оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш;
  • ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш;
  • фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш;
  • миллатлараро, маданиятлараро ва фуқаролар тотувлигини таъминлаш;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш каби соҳаларда амалга оширилиши мумкин.

Қонунчиликка мувофиқ бошқа соҳаларда ҳам ижтимоий шериклик амалга оширилиши мумкин.

Ижтимоий шериклик қандай шаклларда амалга оширилади?

Асосий шаклларга:

  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органларида иштирок этиш;
  • қўшма тадбирлар ўтказиш, маслаҳатлашув ва музокаралар олиб бориш;
  • битимлар ва шартномалар тузиш, қўшма лойиҳа ва режалар ишлаб чиқиш;
  • ўзаро ахборот алмашиш ва қўллаб-қувватлаш киради.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.09.2014 йилдаги ЎРҚ-376-сон

Chat