Ҳа. Давлат органлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини уларнинг розилиги билан жалб қилиши мумкин.
Бунда давлат органлари манфаатдор фуқаролик жамияти институтларидан тегишли дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича таклифлар тўплайди.
Дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш:
Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ташаббуслар ва таклифлар киритиш, лойиҳалар муҳокамасида иштирок этиш ҳамда давлат органлари билан қўшма тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Давлат органлари улар томонидан киритилган ташаббус ва таклифларни кўриб чиқиши керак.