Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22875 марта ўқилди

Коррупция тушунчаси

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Коррупция фақат пул ёки пора олиш билан чекланмайди. У мансаб ёки хизмат ваколатларидан шахсий ёхуд бошқа шахслар манфаати учун ноқонуний фойдаланишни ҳам қамраб олади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик нима?

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган ва содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш.

Ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва оғирлигига қараб, айбдор шахсга нисбатан:

  • интизомий;
  • маъмурий;
  • жиноий;
  • ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Манфаатлар тўқнашуви нима?

Манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий, бевосита ёки билвосита манфаатдорлиги унинг лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият.

Бунда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида:

  • мавжуд манфаатлар тўқнашуви;
  • ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзага келади.

Манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ҳар доим ҳам коррупция содир этилганини англатмайди. Бироқ бундай вазият ҳақида белгиланган тартибда хабар бермаслик ёки уни бартараф этмаслик коррупцияга шароит яратиши мумкин.

Манфаатлар тўқнашуви аниқланганда нима қилиш керак?

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими ўзига маълум бўлган мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақида 1 иш куни ичида белгиланган шаклда хабар бериши шарт.

Хабарнома:

  • ходимнинг бевосита раҳбарига;
  • ташкилот раҳбарига;
  • ёки коррупцияга қарши ички назорат учун масъул махсус бўлинмага тақдим этилади.

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация қонунчиликда белгиланган ҳолларда, шу жумладан ходимнинг шахсга доир маълумотлари ўзгарганда, шунингдек ҳар йили 15 январдан кечиктирмай тақдим этилади.

Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари

Коррупцияга қарши курашиш қуйидаги принципларга асосланади:

  • қонунийлик;
  • фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
  • очиқлик ва шаффофлик;
  • тизимлилик;
  • давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;
  • коррупциянинг олдини олиш чораларининг устуворлиги;
  • жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Коррупция ҳақида хабар бериш

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ёки манфаатлар тўқнашуви ҳақида тегишли давлат органи, ташкилотнинг ички назорат бўлинмаси ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш мумкин.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ҳимоясида бўлади.

Chat