
Давлат фуқаролик хизматчиси:
Ўзбекистон ҳудудида халқаро ёки бошқа расмий тадбир билан боғлиқ бўлмаган оддий хизмат сафари вақтида совға олиш тақиқланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси қабул қиладиган совға:
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган совға қабул қилинмаслиги лозим.
Давлат фуқаролик хизматчисига ўз хизмат ваколатларини жисмоний ёки юридик шахс манфаати учун бажариши ёки бажармаслиги эвазига:
Давлат фуқаролик хизматчиси ўзи ёки бошқа шахслар учун совға беришни сўраши ёки талаб қилиши ҳам мумкин эмас.
Халқаро ёки бошқа расмий тадбир муносабати билан давлат фуқаролик хизматчисининг оила аъзосига берилган совға давлат фуқаролик хизматчисининг ўзига берилган совға ҳисобланади.
Бундай совғага нисбатан ҳам уни топшириш, баҳолаш ва тасарруф этишнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Халқаро ёки бошқа расмий тадбир муносабати билан олинган совға тадбирдан қайтган кундан бошлаб 3 иш куни ичида давлат органининг хўжалик ишлари бўйича масъул бўлинмасига топширилади.
Совға билан бирга унинг қийматини тасдиқловчи чек, квитанция ёки бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, ушбу ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Совға топширилганда:
Совға топширилгунга қадар унинг бутлиги ва сақланиши учун давлат фуқаролик хизматчиси жавобгар бўлади.
Совғанинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, унинг бозор қиймати масъул бўлинма томонидан:
Ўрганиш натижалари бўйича совғанинг ўртача бозор қиймати белгиланади ва баённома расмийлаштирилади.
Агар совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараварига тенг ёки ундан кам бўлса, у давлат фуқаролик хизматчисига қайтариб берилади. Хизматчи совғани ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин.
Агар совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлса, у давлат органининг балансига кирим қилинади ва давлат органи эҳтиёжлари учун фойдаланилади.
Қуйидагилар совға сифатида расмийлаштирилмайди ва давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади:
Давлат фуқаролик хизматчиси халқаро ёки бошқа расмий тадбир муносабати билан меҳмондўстлик белгиси сифатида билдирилган:
қабул қилиши мумкин.
Агар таклифнинг беғаразлигига ёки уни қабул қилиш қонунийлигига шубҳа туғилса, хизматчи таклифни дарҳол рад этиши ва бу ҳақда давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасини хабардор қилиши лозим.
Совғаларни қабул қилиш, топшириш, баҳолаш ва тасарруф этиш бўйича ушбу талаблар барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий.
Мазкур талабларни бузган шахс қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.