Давлат хизматидан:
1992 йил 1 январгача берилган фан доктори ва фан номзоди дипломлари ҳамда профессор, доцент ва катта илмий ходим аттестатларига нисбатан Регламентда махсус қоидалар белгиланган.
Талабгор:
Ҳужжатларни тан олиш бўйича ваколатли орган — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси.
Сўровномага:
PhD ёки унга тенглаштирилган хорижий илмий даража ҳужжати учун қонунчиликда назарда тутилган ҳолда давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржима тақдим этилади. Регламентда кўрсатилмаган бошқа маълумот ёки ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланган.
Айрим ҳолларда хорижда олинган илмий даража ҳужжати илмий экспертизасиз тўғридан-тўғри тан олинади. Жумладан:
Тўғридан-тўғри тан олиш масаласи ваколатли органда 1 иш куни ичида кўриб чиқилади ва кейин Раёсатнинг навбатдаги мажлисида қарор қабул қилинади. Илмий экспертиза талаб қилинса, эксперт кенгаши хулосаси 20 кун ичида тайёрланади.
Умумий тартибда давлат хизмати учун 1 БҲМ йиғим ундирилади.
Бунда:
Ҳужжат тўғридан-тўғри тан олинадиган ҳолатларда йиғим ундирилмайди.
Талабгор ҳужжатни тан олиш бўйича қарордан норози бўлса, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой ичида:
Маъмурий апелляция 1 ой ичида кўриб чиқилади.
Эслатма: 2000 йилги эски нострификация тартиби бўйича иш берувчининг хати, меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва бошқа кўп сонли ҳужжатларни талаб қилиш амалдаги янги Регламентга мос эмас. Янги тартибда Регламентда кўрсатилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланган.