Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20924 марта ўқилди

Кимлар имтиёзли дори воситаларини олиши мумкин?

Амбулатория шароитида қуйидаги шахслар дори воситалари билан имтиёзли таъминланади:

  • онкологик касалликларга чалинганлар;
  • сил ва мохов касаллигига чалинганлар;
  • қандли ёки қандсиз диабет каби эндокринологик касалликларга чалинганлар;
  • руҳий касалликларга чалинганлар;
  • ОИВ инфекциясини юқтирганлар;
  • юрак клапани протезланган ёки орган кўчириб ўтказилган шахслар;
  • дастурли гемодиализ олувчи беморлар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941–1945 йиллардаги меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭСи ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган ногиронлиги бўлган шахслар;
  • байналмилалчи жангчилар;
  • ҳарбий хизматни ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Дори воситалари қандай берилади?

Имтиёзли дори воситалари бемор амбулатория тартибида даволанаётган давлат тиббиёт муассасасида даволовчи шифокорнинг тайинлови асосида бепул берилади.

Дорилар:

  • амбулатория-поликлиника муассасаси орқали;
  • ёки белгиланган дорихона орқали тақдим этилиши мумкин.

Қайси дори воситалари берилади?

Бепул бериладиган дори воситалари касаллик тури бўйича тасдиқланган махсус рўйхатдан олинади.

Рўйхатда дорининг:

  • халқаро патентланмаган номи;
  • шакли;
  • дозаси кўрсатилган. Шифокор беморнинг ташхиси ва тиббий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, шу рўйхатдаги дори воситасини тайинлайди.

Муҳим

Имтиёз шахсга исталган дори воситасини танлаб олиш ҳуқуқини бермайди. Фақат амалдаги расмий рўйхатга киритилган ва шифокор томонидан тайинланган дорилар бепул берилади.

Chat