Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11401 марта ўқилди

Қаерга мурожаат қилинади?

Бемор дастлаб ўзи бириктирилган:

  • оилавий шифокор пунктига;
  • оилавий поликлиникага;
  • ёки тегишли идоравий тиббиёт муассасасига мурожаат қилади.

Оилавий шифокор беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур бўлганда 1 иш куни ичида туман ёки шаҳар даражасидаги тор соҳа мутахассисига йўналтиради.

Тор соҳа мутахассиси кўриги

Тор соҳа мутахассиси беморни 1 иш куни ичида кўрикдан ўтказади ва зарур ҳолларда қўшимча текширувлар тайинлайди.

Агар стационарда даволанишга эҳтиёж бўлмаса, беморга амбулатория шароитида даволаниш бўйича тавсия берилади ва у оилавий шифокорга қайта йўналтирилади.

Шифохонага йўлланма бериш

Режали стационар даволанишга тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор электрон ахборот тизими орқали йўлланма шакллантиради.

Йўлланмада:

  • беморнинг маълумотлари;
  • ташхиси;
  • даволаниш йўналиши;
  • танланган тиббиёт ташкилоти;
  • QR-код кўрсатилади.

Давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда бемор тегишли тиббиёт ташкилотини белгиланган тартибда танлаши мумкин.

Имтиёзли беморларни йўналтириш

Имтиёзли тоифага кирувчи беморлар ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларига электрон ахборот тизими орқали йўналтирилади.

Беморнинг стационар даволаниши зарурлиги тиббий-танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия йўлланмани тасдиқлайди ва даволанишнинг тахминий санаси ҳақида маълумот беради.

Тиббий ёрдам қачон бепул кўрсатилади?

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам белгиланган тартибда берилган электрон йўлланма асосида кўрсатилади.

Туман ёки шаҳар даражасида тиббий ёрдам қонунчиликда белгиланган аҳоли тоифаларига, ҳудудий ва республика даражасида эса асосан имтиёзли беморларга кўрсатилади.

Йўлланмасиз мурожаат қилинса

Бемор тегишли йўлланмасиз тиббиёт ташкилотига бевосита мурожаат қилса, тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади.

Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам талаб этиладиган ҳоллар бундан мустасно.

Chat