Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизмат учун саралашда умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотли:
— 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
— аввал контракт бўйича хизмат қилган 40 ёшгача бўлган шахслар;
— резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача офицерлар иштирок этиши мумкин.
Эркак номзод муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки ўтаётган, сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд ОТМ ҳарбий тайёргарлик бўлинмасини тамомлаган ва ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.
Номзод яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага ариза билан мурожаат қилади.
Агар фуқаро турган жойида:
— таълим олаётган;
— ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, шу ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага ҳам мурожаат қилиши мумкин.
Саралаш тадбирлари мавжуд бирламчи бўш ҳарбий лавозимлардан келиб чиқиб ҳар йили камида икки марта ўтказилади.
Бўш лавозимлар, талаблар, қабул кунлари, жойи ва зарур ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар саралашдан олдин Мудофаа вазирлигининг расмий ахборот ресурсларида эълон қилинади.
Номзод қуйидаги босқичлардан ўтади:
Ҳа.
Жисмоний тайёргарликдан қониқарсиз натижа олган номзод синовни баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 марта қайта топшириши мумкин. Шу куннинг ўзида қайта топшириш мумкин эмас.
Психологик тест учун ҳам худди шундай — 1 йилда 2 марта қайта топшириш имконияти мавжуд.
Эслатма: контракт бўйича хизматга қонунчиликдаги умумий талабларга жавоб беришнинг ўзи етарли эмас. Номзод мавжуд бўш лавозим ва ҳарбий-касбий саралаш натижалари асосида қабул қилинади.