
Қисқа атамалар:
Ватандош — келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган, хорижда яшовчи шахс.
VTD визаси — ватандош ва унинг оила аъзоларига бериладиган кўп марталик виза.
Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш — вақтинча яшаш манзилини расмий қайд этиш.
Яшаш гувоҳномаси — Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Ватандош Ўзбекистон қонунчилигига ва мамлакатда бўлиш қоидаларига риоя қилиши шарт.
Яшаш манзили ўзгарса, 3 иш кунидан кечикмай янги манзил бўйича рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилинади.
Меҳмонхона, санаторий ёки даволаш муассасасига жойлашганда рўйхатдан ўтказишни ушбу муассаса амалга оширади.
Ватандош қонунчиликда белгиланган тартибда:
Меҳнат фаолияти учун қонунчиликда талаб этилган тегишли тасдиқнома ёки рухсат ҳужжати олиниши лозим.
Меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддати узайтирилса, ватандошнинг визаси ҳам узайтирилиши мумкин.
Бунда VTD визасининг тури ўзгартирилмайди.
Агар ватандошнинг мамлакатда қолиши учун бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаса, у:
тугагунига қадар Ўзбекистондан чиқиб кетиши шарт.
Муҳим: яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилганда ёки Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганда VTD визаси ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарори