Ўзига бириктирилган уй-жойи бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар ҳисобида турган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола давлат томонидан уй-жой билан таъминланади.
Етим бола — ота-онасининг ҳар иккиси вафот этган ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган бола.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бола — қонунда белгиланган сабабларга кўра ота-она тарбияси ва ҳимоясисиз қолган бола.
Шахс 18 ёшга тўлгач, қонунчиликда белгиланган тартибда:
Уй-жой, қоида тариқасида, бола ишлаётган ёки таълим олаётган ҳудуддан ажратилади.
2026 йил 1 январдан уй-жойга муҳтожлар ҳисобида турган шахсларга улар ишлаётган ёки таълим олаётган ҳудудда ижарага олинган уй-жой учун ижара тўловларини қоплаш тартиби ҳам жорий этилган.
Болага аввалдан бириктирилган уй-жой мавжуд бўлса, у таълим ёки тарбия муассасасида, муқобил жойлаштириш шаклида, ҳарбий хизматда ёки жазони ижро этиш муассасасида бўлган даврда ҳам мазкур уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Муҳим: болани ётоқхона билан таъминлаш доимий уй-жой бериш мажбурияти бажарилганини англатмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори