Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9009 марта ўқилди

Ходимни ишдан бўшатишда компенсация тўлаш тартиби ўзгарди - Review.uz 


Иш берувчининг мажбурияти

Иш берувчи қуйидаги тўловларни белгиланган муддатда тўлаши шарт:

  • иш ҳақи;
  • меҳнат таътили учун тўлов;
  • меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловлар;
  • ходимга тегишли бошқа тўловлар.

Иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномасида белгиланади. Иш ҳақи, қоида тариқасида, ҳар ярим ойда камида бир марта тўланиши керак.

Кечиктирилганда компенсация

Тўлов кечиктирилса, иш берувчи қарздор суммани ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компенсация билан бирга тўлайди.

Компенсация:

  • тўлов муддатидан кейинги кундан;
  • тўлов амалда амалга оширилган кунни ҳам қўшган ҳолда ҳисобланади.

Унинг миқдори Марказий банкнинг тегишли даврда амал қилган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

Муҳим: компенсация иш берувчининг тўлов кечикишида айби бор ёки йўқлигидан қатъи назар тўланади.

Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномасида компенсациянинг қонунда белгиланганидан юқори миқдори назарда тутилиши мумкин.

Chat