Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15346 марта ўқилди

Постоянный трудовой арбитраж: определены детали, как решаются коллективные трудовые  споры | NORMA.UZ


Қайси меҳнат низолари бевосита судда кўрилади?

Қуйидаги якка тартибдаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб чиқилади:

  • иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;
  • ишга тиклаш, ишдан бўшатиш санаси ёки асосини ўзгартириш тўғрисидаги низолар;
  • мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш вақти учун ҳақ ундириш;
  • ходимнинг соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш;
  • маънавий зарар учун компенсация ундириш;
  • ишга қабул қилиш рад этилганлиги;
  • меҳнат соҳасида камситиш;
  • ходим етказган моддий зарарни ундириш;
  • ходим билан жисмоний шахс бўлган иш берувчи ўртасидаги низолар.

Судга мурожаат қилиш муддатлари

  • ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан 3 ой;
  • ходим етказган моддий зарарни ундириш бўйича — зарар аниқланган кундан 1 йил;
  • бошқа меҳнат низолари бўйича — ҳуқуқ бузилгани маълум бўлган кундан 6 ой.

Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳамда маънавий зарар учун компенсация ундириш бўйича судга мурожаат қилиш муддати белгиланмайди.

Муҳим: низо медиация тартибида кўриб чиқилаётган вақтда судга мурожаат қилиш муддатининг ўтиши тўхтатиб турилади.

Ходимнинг ҳуқуқлари

Меҳнат шартномаси қонунга хилоф бекор қилинган, ходим бошқа ишга ноқонуний ўтказилган ёки ишдан четлаштирилган бўлса, суд уни аввалги ишига ва меҳнат шартларига тиклаши мумкин.

Ходимлар меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар билан судга мурожаат қилганда суд харажатларидан озод этилади.

Chat