Ходим иш берувчига етказган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Бундай зарарга:
Иш берувчининг олинмай қолган даромади — бой берилган фойда ходимдан ундирилмайди.
Умумий қоидага кўра, ходимнинг моддий жавобгарлиги унинг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида бўлади.
Қонунда белгиланган ҳолларда ходим етказилган зарарни тўлиқ миқдорда қоплайди.
Зарар қуйидагилар оқибатида юзага келса, моддий жавобгарлик қўлланилмайди:
Муҳим: 18 ёшга тўлмаган ходим фақат қасддан, мастлик ҳолатида ёки жиноят ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарар учун тўлиқ жавобгар бўлади.
Иш берувчи ҳолатни ҳисобга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз кечиши мумкин.