Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5199 марта ўқилди

Юридик хизмат — давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим.

Юридик хизмат бевосита давлат органи ёки ташкилоти раҳбарига бўйсунади. У юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим ёки юридик бюро шаклида ташкил этилиши мумкин. Шунингдек, юридик хизмат битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт лавозими шаклида ҳам жорий этилиши мумкин.

Юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартириш ва уларни ташкилотнинг бошқа таркибий тузилмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди.

Юридик хизматда ким ишлаши мумкин?

Юридик хизмат ходими ёки юрисконсульт лавозимида:

  • олий юридик маълумотга эга шахс;
  • ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсини тамомлаб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.

Юридик хизмат бошлиғи лавозимига эса юқоридаги талаблардан бирига жавоб берадиган ва юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга шахс тайинланади. Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтади.

Chat