Адлия вазирлиги ва «Мадад» ННТ ҳамкорлигида туман ва шаҳарларда ҳуқуқий маслаҳат бюроларини босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган.
Бюролар аҳолига:
Бюролар аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатади.
Бунда амалдаги давлат сиёсатида, аввало:
Бу рўйхат бюрога бошқа фуқароларнинг мурожаат қилишини тақиқловчи ёпиқ рўйхат эмас.
Йўқ. Ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан кўрсатиладиган бирламчи ҳуқуқий маслаҳат ва процессуал ҳужжат тайёрлашдаги кўмак бепул.
Шу жумладан фуқарога ҳуқуқий вазиятни тушунтириш, қайси органга мурожаат қилиш кераклигини аниқлаш, ариза, шикоят ёки судга зарур процессуал ҳужжатни тайёрлашда ёрдам бериш мумкин.
Йўқ. Бепул бирламчи юридик ёрдам билан давлат ҳисобидан адвокатлик ёрдами бир хил эмас.
Ҳуқуқий маслаҳат бюроси маслаҳат ва ҳужжат тайёрлашда кўмак беради. Судда профессионал адвокат сифатида иштирок этиш керак бўлса, адвокат билан шартнома тузиш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш масаласи алоҳида ҳал қилинади. Давлат ҳисобидан адвокат олиш ҳуқуқига эга шахслар ЎРҚ–848-сон Қонунда алоҳида белгиланган.
Эслатма: фуқарога фақат ҳуқуқий тушунтириш, ариза ёки шикоят тайёрлашда ёрдам зарур бўлса, биринчи навбатда бепул ҳуқуқий маслаҳат бюросига мурожаат қилиш мумкин.