Шартнома тузишдан олдин танланган шахснинг амалдаги адвокат мақоми борлигини текшириш муҳим.
Адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ электрон реестрда юритилади. Адвокатлик гувоҳномасидаги QR-код орқали ҳам адвокатнинг мақоми, адвокатлик тузилмаси, ихтисослиги, лицензия рақами ва лицензия берилган санани аниқлаш мумкин.
Адвокатлик фаолияти адвокат билан ишонч билдирувчи шахс ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилади.
Қонунга кўра бу — оддий ёзма шаклда тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома. У юридик ёрдамни шартнома тузган шахснинг ўзига ёки у кўрсатган бошқа шахсга кўрсатиш учун тузилиши мумкин.
Шартномада топшириқнинг предмети муҳим шарт ҳисобланади.
Масалан, адвокат:
Шартномадаги умумий ва ноаниқ иборалар кейинчалик адвокат қайси ишни бажариши шарт бўлгани ҳақида низо келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Шартноманинг муҳим шартларига:
Шу сабабли хизмат ҳақи қанча экани, тўлов бир марта ёки босқичма-босқич амалга оширилиши, хизмат сафари, экспертиза, почта ва бошқа харажатлар алоҳида тўланиши ёки умумий нархга кириши шартномада аниқ кўрсатилгани маъқул.
Адвокатга тўланадиган ҳақ ва харажатлар шартномада белгиланган тартибда адвокатлик тузилмасининг кассасига ёки банк ҳисобварағига кирим қилиниши керак.
Қонун адвокат жавобгарлигининг миқдори ва хусусиятини ҳам шартноманинг муҳим шартларидан бири сифатида белгилайди.
Шунинг учун шартномани имзолашдан олдин тарафларнинг мажбуриятлари, улар бажарилмаган тақдирдаги оқибатлар ва шартномани бекор қилиш тартибини ўқиб чиқиш зарур.
Шартномани бекор қилиш масалалари, агар «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Фуқаролик кодекси асосида ҳал этилади.
Адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат қилинганининг ўзи, мурожаат қилинган масала, берилган маслаҳат ва тушунтиришлар ҳамда адвокат билан муҳокама қилинган маълумотлар адвокатлик сири ҳисобланади.
Шу сабабли ишни тўғри олиб бориш учун адвокатга зарур маълумотларни тақдим этиш мумкин, аммо ҳужжатларни кимга ва қандай мақсадда бераётганингизни ҳам аниқ билиш муҳим.
Эслатма: шартномани имзолашдан олдин камида адвокатнинг мақоми, топшириқ ҳажми, хизмат ҳақи, қўшимча харажатлар ва жавобгарлик шартларини текшириб чиқинг. Оғзаки келишувга таяниб қолиш ўрнига қонунда талаб қилинган ёзма шартномани расмийлаштиринг.