Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жамоатчилик кенгаши аъзолари Сирдарёда

  • 16.12.2025
  • 40 марта ўқилди

Адлия вазирлиги фахрийлар кенгаши, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда "Мадад" ННТ вакиллари Сирдарё вилоятида бўлиб, Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Сафар давомида марказда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, хизмат кўрсатиш жараёнларининг қулайлиги ҳамда очиқлик тамойилларига амал қилиниши ўрганилди. 

Кенгаш аъзолари фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиб, марказ фаолияти, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезкорлиги юзасидан аҳолининг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдилар.

Жараёнда ФҲДЙ бўлимидаги шароитлар, ФҲДЙ ва Нотариал архивларда ҳужжатларни сақланиш ҳолати ҳам кўздан кечирилди. 

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатларга берилган жавоблар сифати таҳлил қилиниб, айрим таклиф ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда хизматлар сифатини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Chat