Регламентга кўра, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.
✅ Давлат хизмати қуйидагилардан бири орқали кўрсатилади:
▫️ ЯИДХП (my.gov.uz);
▫️ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси;
▫️ Давлат хизматлари марказлари.
Мурожаат қилувчи ЯИДХП (my.gov.uz) ёки мобил илова орқали мурожаат қилганда, сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
✔️ Сўровномага киритилган мурожаат қилувчи маълумотларининг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагиларни текширади:
► автомототранспортни жарима майдончасига жойлаштириш сабаблари ва ушлаб туриш асослари бартараф этилгани;
► ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилингани.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасига кўра, юқоридагилар тасдиқланганда, мурожаат қилувчига ЯИДХП ёки мобил илова орқали 1 иш куни ичида автомототранспортни жарима майдончасидан олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида хабарнома юборилади.