Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Навоий вилоятида "Мадад" ННТ ва Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлигида тренинг ўтказилди!

  • 01.05.2026
  • 29 марта ўқилди

Бугун Навоий вилоятида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш” лойиҳаси доирасида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун навбатдаги ўқув тренинги ташкил этилди.


 

Тренинг давомида иштирокчиларга ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, иштирокчиларга “Мадад” ННТ ижрочи директори Ш. Саидов, бўлим бошлиғи А. Эзозхонов ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳаларни амалга ошириш офиси раҳбари Р. Сарабекова томонидан лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, унинг аҳоли учун амалий аҳамияти, шунингдек, ташкилот фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.

 

Хусусан, “Ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси” масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Chat