Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги ПФ–124-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Madad" муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида маърифий тадбир ўтказилди. Унда агентлик ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувидаги аҳамиятини ошириш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кенг жорий этиш, шунингдек коррупциянинг олдини олишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

❗️ Муҳокамалар чоғида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
➡️ Коррупцияга қарши курашишда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулиятини кучайтириш, ҳалоллик ва поклик тамойилларини меҳнат фаолиятининг ажралмас қисмига айлантириш;
➡️ Фуқаролик назорати механизмлари ва очиқ маълумотлар сиёсати орқали давлат органларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда коррупция хавфларини камайтириш;
➡️ Коррупцияга нисбатан “ноль толерантлик” тамойилини қарор топтириш, профилактик чора-тадбирлар, ички назорат тизимлари ва рақамли ечимлардан самарали фойдаланиш;
➡️ Ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини ошириш, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизмлари ҳамда аҳоли хабардорлигини кучайтириш чораларини такомиллаштириш.

Бундай тадбирлар давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик иштирокини таъминлашга хизмат қилади. Коррупцияга қарши муросасиз кураш эса барқарор тараққиёт ва самарали бошқарувнинг муҳим омили ҳисобланади.