Ҳар бир бола хавфсиз ва меҳрга тўла муҳитда улғайиш ҳуқуқига эга. Агар сиз болага нисбатан зўравонлик, бепарволик ёки унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда албатта хабар беринг.
1246 қисқа рақамли колл-марказига қўнғироқ қилинг. Мурожаатингиз қабул қилинади ва шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.
Қуйидаги ҳолатларда дарҳол мурожаат қилинг:
♦ Болага нисбатан жисмоний, руҳий ёки жинсий зўравонлик;
♦ Бепарволик ва шафқатсиз муносабат;
♦ Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирувчи бошқа ҳолатлар.
✅ Ҳозирда 1246 қисқа рақамли колл-марказ синов режимида фаолият юритмоқда.
Сизнинг битта қўнғироғингиз бир боланинг ҳаётини ўзгартириши мумкин. Биргаликда болаларни ҳимоя қилайлик.