Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Элликқалъа туманида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган навбатдаги тадбир ўтказилди

  • 07.08.2026
  • 43 марта ўқилди

Қорақалпоғистон Республикасида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда қонунларга ҳурмат ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга қаратилган тадбирлар изчил давом этмоқда. Ана шундай ҳуқуқий-маърифий тадбирлардан бири Элликқалъа туманида ташкил этилди.

 

Адлия вазирлигининг ижтимоий буюртмаси асосида «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Ёшлар ва қонун” мавзусида ҳуқуқий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди.

 

Шунингдек, ҳуқуқий билимли, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши англайдиган ҳамда қонунга ҳурмат руҳида тарбияланган ёшлар мамлакат тараққиёти ва жамият барқарорлигининг муҳим таянчи эканлиги қайд этилди.

 

Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга қонунчилик асослари, ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мавжуд ҳуқуқий имкониятлар ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этишнинг аҳамияти юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

 

Тадбир дастури назарий маълумотлар билан бир қаторда амалий ва интерактив машғулотларни ҳам қамраб олди. Хусусан:

— ёшлар етакчилари учун “Ҳуқуқий лидерлик” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди;

— мактаб ўқувчилари иштирокида уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларига бағишланган интерактив машғулотлар ташкил этилди;

— маҳаллаларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда зўравонликдан ҳуқуқий ҳимояланиш масалалари бўйича учрашувлар ўтказилди;

— ҳуқуқий викторина ва интеллектуал танловлар орқали иштирокчиларнинг олган билимлари мустаҳкамланди.

 

Шу билан бирга, Элликқалъа тумани Давлат хизматлари марказида ёшлар қабули ташкил қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари ва муаммолари ўрганилди. Мурожаатлар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, зарур ҳолатларда амалий кўмак кўрсатилди.

 

Мазкур тадбир ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш, уларда мустақил ҳуқуқий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш ва жамиятдаги ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилди.

 

Бундай ташаббуслар ёш авлодни қонунларга ҳурмат, фуқаролик масъулияти ва юксак ҳуқуқий маданият руҳида тарбиялаш, шунингдек, келажакда жамиятнинг фаол ва онгли аъзоларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Chat