Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кешбэк баҳонасида фирибгарлик: Telegram’да 50 га яқин сохта ресурс аниқланди

  • 23.11.2026
  • 50 марта ўқилди

Солиқ қўмитаси ўз номидан очилган Telegram гуруҳлари, каналлари ва ботлари ҳақида огоҳлантирди. Фирибгарлар бу ресурсларда кешбэк учун чек сотишни таклиф қилган ва хавфли иловалар тарқатган.


Қўмитанинг киберхавфсизлик хизмати мониторинг давомида фирибгарлар бошқараётган 50 га яқин очиқ ва ёпиқ ресурсни аниқлади. Улар орқали кешбэкдан даромад олишни ваъда қилувчи реферал акциялар тарғиб қилинган, пул эвазига ижара шартномасини расмийлаштириш таклиф этилган. Қўмита аниқланган ҳолатлар бўйича Telegram’нинг техник ёрдам хизматига расмий мурожаат юборган.

Шубҳали хабар ёки ботга дуч келганда

Қўмита норасмий каналларга обуна бўлмаслик ва уларни бошқаларга тарқатмасликни сўради. Бундай манбалардаги ҳаволаларни очманг ва улар тарқатган иловаларни қурилмангизга ўрнатманг.

Шубҳали канал, бот ёки хабар ҳақида Солиқ қўмитасига @soliquz_report_bot орқали хабар бериш мумкин.

Солиқ қўмитасининг расмий огоҳлантириши

Chat