Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги камида бир соатга қисқартирилиши қайси байрамларга нисбатан татбиқ этилади?

  • 6977

Меҳнат Кодекси 187-моддаси 2-қисмига ҳам эътибор беринг. Aгар байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган ҳолатда, юқоридаги ишланмайдиган байрам арафасидаги камида 1 соатлик қисқартирилган вақт иш вақтидан ташқари иш деб баҳоланади ҳамда МК 262-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ёки ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра, қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир:

  • 1-январ — Янги йил;
  • 8-март — Хотин-қизлар куни;
  • 21-март — Наврўз байрами;
  • 9-май — Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1-сентябр — Мустақиллик куни;
  • 1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8-декябр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
  • Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Aдҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Диққат! Байрам кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларини чалғитиб юборманг! Ўзбекистон Республикасида қонун билан тасдиқланган байрамлар сони — 30 дан ортиқ. Шундан 9 таси ишланмайдиган, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. Мисол, 15 апрел — Маданият ва санъат ходимлари куни. “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун. 

18 апрел — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни. “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун.

Chat