Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 118339 марта ўқилди

1 сентябргача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш бекор қилинди - Review.uz

Солиқ базаси қандай аниқланади?

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган белгилаган кадастр қиймати ҳисобланади.

Агар бир шахсга бир нечта кўчмас мулк объекти тегишли бўлса, солиқ базаси ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисобланади.

Уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовлилари, автомашина турар жойлари ва бошқа иморатлар бўйича солиқ базаси 42 миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

Муҳим: объектнинг кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлса ҳам, солиқ ҳисоблашда 42 миллион сўмлик энг кам база қўлланилади.

2026 йил учун солиқ ставкалари

Қуйидаги ставкалар белгиланган:

  • умумий майдони 200 кв. метргача бўлган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовлилари, автомашина турар жойлари ва бошқа иморатлар учун — 0,36 фоиз;
  • шаҳарлардаги майдони 200 кв. метрдан ортиқ, 500 кв. метргача бўлган уй-жойлар учун — 0,48 фоиз;
  • шаҳарлардаги майдони 500 кв. метрдан ортиқ бўлган уй-жойлар учун — 0,64 фоиз;
  • бошқа аҳоли пунктларидаги майдони 200 кв. метрдан ортиқ бўлган уй-жой ва дала ҳовлилари учун — 0,48 фоиз;
  • тадбиркорлик ёки даромад олиш учун фойдаланиладиган нотурар объектлар учун — 1,5 фоиз.

Солиқ қандай ҳисобланади?

Солиқнинг умумий ҳисоблаш формуласи:

Мол-мулк солиғи = солиқ базаси × солиқ ставкаси.

Масалан: кадастр қиймати 300 миллион сўм бўлган, майдони 200 кв. метргача бўлган квартира учун асосий ставка бўйича солиқ:

300 000 000 × 0,36% = 1 080 000 сўмни ташкил этади.

Бунда ҳудудий коэффициент ва солиқ имтиёзлари ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

Ҳудудий коэффициентлар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари объект жойлашган ҳудуднинг хусусиятидан келиб чиқиб, белгиланган ставкаларга 0,7 дан 1,3 гача коэффициент қўллаши мумкин.

Шу сабабли бир хил кадастр қийматига эга объектлар бўйича якуний солиқ суммаси улар жойлашган ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин.

Рўйхатдан ўтказилмаган янги уй-жойлар

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган янги қурилган уй-жойларга нисбатан солиқ:

  • кадастр органи тақдим этган шартли қийматдан;
  • белгиланган ставканинг икки бараварида ҳисобланади.

Эътибор беринг: янги уй-жойга бўлган ҳуқуқни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаслик солиқ суммасининг ошишига олиб келиши мумкин.

Турар жойда тадбиркорлик қилинса

Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойда яшаш билан бир вақтда товар ишлаб чиқарса ёки хизмат кўрсатса, солиқ турар жойлар учун белгиланган 0,36–0,64 фоизлик ставкалар бўйича тўланади.

Агар кўчмас мулк:

  • тўлиқ тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилса;
  • юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилса;
  • яшаш учун мўлжалланмаган даромад келтирувчи объект бўлса,

1,5 фоизлик ставка қўлланилади.

Қурилиши тугалланмаган объектлар

Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига 3 фоизлик ставка қўлланилади.

Умумий улушли мулкда солиқ

Кўчмас мулк бир нечта шахснинг умумий улушли мулки бўлса, ҳар бир мулкдор солиқни ўзининг мулкдаги улушига мутаносиб равишда тўлайди.

Календарь йил давомида мулкдор ўзгарса:

  • аввалги мулкдор солиқни мулк ҳуқуқини йўқотган ой бошлангунга қадар;
  • янги мулкдор эса мулк ҳуқуқи юзага келган ойдан бошлаб тўлайди.
Chat