Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 66693 марта ўқилди

Икки йил давомида 72 мингдан зиёд фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон  фуқаролиги берилган


Ким мурожаат қилиши мумкин?

18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга Ўзбекистон фуқароси ўз хоҳишига кўра фуқароликдан чиқиш тўғрисида илтимоснома бериши мумкин.

Илтимосномани топшириш учун ариза берувчининг шахсан келиши талаб этилади.

Мурожаат қаерга берилади?

  • Ўзбекистонда яшовчи шахс — доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ички ишлар органига;
  • хорижда яшовчи шахс — Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилади.

Қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Асосий ҳужжатлар:

  • белгиланган шаклдаги илтимоснома ва сўровнома;
  • паспорт ёки ID-карта нусхаси;
  • никоҳ тузилгани ёки бекор қилингани ҳақидаги ҳужжат — мавжуд бўлса;
  • давлат божи ёки консуллик йиғими тўлангани ҳақидаги ҳужжат.

Ҳужжатлар, қоида тариқасида, 2 нусхада тақдим этилади.

Бола ҳам фуқароликдан чиқарилса

Аризада бола кўрсатилса:

  • унинг туғилганлик гувоҳномаси ва мавжуд бўлса паспорти ёки ID-картаси;
  • ота ёки онадан бири Ўзбекистон фуқаролигини сақлаб қолса, унинг нотариал тасдиқланган розилиги;
  • 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг ёзма розилиги тақдим этилади.

Яқинлар розилиги қачон керак?

Агар ариза берувчининг Ўзбекистон фуқароси бўлган:

  • эри ёки хотини;
  • ота-онаси;
  • қарамоғидаги шахслари

Ўзбекистонда доимий яшаса, уларнинг ариза берувчига нисбатан мулкий даъвоси йўқлиги ҳақидаги нотариал тасдиқланган аризалари талаб этилади.

Ариза қандай кўриб чиқилади?

Ҳужжатларни қабул қилган масъул ходим уларнинг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганини 3 иш куни ичида текширади.

Илтимоснома E-Fuqaro ахборот тизимида рўйхатга олинади. Ариза берувчининг талабига кўра, мурожаат қабул қилингани ҳақида 3 иш куни ичида маълумотнома берилади.

Муҳим: фуқароликдан чиқиш илтимоснома берилган пайтдан эмас, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони қабул қилинганидан кейин амалга ошган ҳисобланади.

Chat