Савол: Мен II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Меҳнат қилиш жараёнида мен учун қандай имтиёз ва кафолатлар белгиланган?
Жавоб: Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тўлиқсиз иш вақти режими, иш юкламасини камайтириш ва бошқа меҳнат шароитлари тўғрисидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурий.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун:
Ногиронлиги бўлган ходимни хизмат сафарига юбориш, тунги, иш вақтидан ташқари, дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат:
Савол: Мен II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман ва уй сотиб олдим. Мол-мулк солиғини тўлайманми?
Жавоб: I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкидаги уй-жой 60 квадрат метр доирасида мол-мулк солиғидан озод қилинади.
Агар уй-жой майдони 60 квадрат метрдан ортиқ бўлса, солиқ фақат ушбу меъёрдан ортиқ қисми учун ҳисобланади.
Имтиёз мулкдорнинг танловига кўра битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига нисбатан қўлланилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек қонунчиликда уларга тенглаштирилган шахсларнинг мулкидаги мол-мулк учун алоҳида солиқ имтиёзи белгиланган.
Савол: Мен I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Олий таълим ташкилотига киришда мен учун алоҳида квота борми?
Жавоб: Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосида ўқишга қабул қилишнинг умумий параметрларига нисбатан қўшимча 2 фоизли қабул квотаси ажратилади.
Ушбу квота доирасида танловда:
Қўшимча квота бўйича қабул кириш имтиҳонлари натижалари асосида амалга оширилади.
Қўшимча квота доирасида ўқишга қабул қилинмаган абитуриент тўплаган баллари билан тегишли таълим йўналиши бўйича умумий танловда ҳам иштирок этади.
Профессионал таълим олиш учун махсус шароитларга муҳтож шахсларга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки бошқа профессионал таълим ташкилотларида тегишли шароитлар яратилади.
Савол: I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган маҳкум жазони ижро этиш муассасасида мажбуран меҳнатга жалб қилиниши мумкинми?
Жавоб: Озодликдан маҳрум этилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга фақат ўз хоҳишига кўра жалб этилади.
Уларни тунги, иш вақтидан ташқари, дам олиш ёки байрам кунларидаги ишларга жалб қилишда ногиронлиги бўлган ходимлар учун меҳнат қонунчилигида белгиланган чекловларга риоя қилиниши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори